Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Миллий гвардия ходими қўлга олинди. У хотинини ўлдиришда гумонланмоқда

Миллий гвардия ходими қўлга олинди. У хотинини ўлдиришда гумонланмоқда

Челябинскда Россия гвардияси ходими рафиқасини ўлдиришда гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Бу ҳақда УРА.РУ Челябинск вилоятидаги Росгвардия маъмурияти матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

14 июнь куни пичоқланган аёлни ётоқхонасидан касалхонага олиб кетишди. Жабрланувчини қутқаришнинг иложи бўлмади. Полиция ходимлари аёлни ўлдиришда гумон қилиб, унинг миллий гвардияда хизмат қилаётган эрини ҳибсга олишди.

Эркак изоляторга жойлаштирилди ва ишдан бўшатилди. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси ("Қотиллик") билан жиноят иши қўзғатилди.

Терговчилар судга гумонланувчини ҳибсга олиш тўғрисида илтимоснома юборишди.

Киритилди: 17:39 15.06.2021. Ўқилди: 3592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!