Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари қўқонлик йигитни қўлга олди

Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари қўқонлик йигитни қўлга олди

Жорий йилнинг 4 январь куни, Фарғона вилоятида жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳамкорликдаги хизматга жалб қилинган Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари талончилик содир этган фуқарони қўлга олди.

Фуқаро Р.Р.нинг мурожаатига кўра, Фарғона шаҳрининг “Водий” тўйхонаси олдида унинг қўлида бўлган “Red MI Note8” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ номаълум шахс олиб қочиб кетган. 

Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда амалга оширилган тезкор тадбир натижасида воқеа жойидан узоқ бўлмаган ҳудудда жиноятга қўл урган шахс далилий ашё билан қўлга олиниб, белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Фарғона шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида ушбу шахс Қўқон шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро А.А.эканлиги маълум бўлган ва унга нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси ("Талончилик") 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 16:08 07.01.2021. Ўқилди: 3524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!