Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Миллий гвардия масжидда содир бўлган жиноятни фош қилди

A A A
Миллий гвардия масжидда содир бўлган жиноятни фош қилди

Жорий йилнинг 2 март куни Бухоро вилояти Шофиркон туманида  жойлашган “Хўжа Ориф Ревгарий Моҳитобон” зиёратгоҳи жоме масжидига намоз ўқиш мақсадида келган фуқаро Ш.А. ўзига тегишли бўлган “SAMSUNG S-8” русумли қўл телефонини ибодат вақтида ҳалақит бермаслиги учун масжиднинг бир чеккасига қўйганлиги шундан сўнг ушбу қўл телефони  йўқолганлиги бўйича зиёратгоҳ ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимига мурожаат қилади.

Ходим томонидан зудликда Зиёратгоҳ ҳудудида ўрнатилган видео кузатув мосламаси ёзувларини ўрганишлар натижасида фуқаро Ш.А. га тегишли уяли алоқа воситасини ушбу масжидга намоз ўқиш мақсадида келган номаълум шахс   яширин равишда олиб чиқиб кетганлиги маълум бўлган. 

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу номаълум шахс Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Ш.Р.эканлиги аниқланиб, уяли алоқа воситаси ўз эгасига қайтарилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан  суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:11 05.03.2021. Ўқилди: 3745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!