Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Миллиардер коронавирус қачон тугашини айтди

Миллиардер коронавирус қачон тугашини айтди

"Айрим мамлакатлар етарли даражада текширувдан ўтмаган ва давлат органлари томонидан маъқулланмаган коронавирусга қарши вакциналар билан одамларни эмлашади", деди Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс The Wired нашрига берган интервьюсида. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

«Хитой ва Россия катта тезликда кетмоқда. Дунёнинг қаеридадир кўплаб беморлар тўлиқ ўрганилмаган вакциналар билан эмланишига ишончим комил. Синовларнинг учинчи босқичига қарамасдан, салбий таъсирларни ўрганиш учун бизга уч-тўрт ой керак», — деди Гейтс.

Миллиардернинг сўзларига кўра, бой давлатларда коронавирус пандемияси 2021 йил охирида тугайди. Дунёнинг қолган қисмида эса 2022 йил охирида.

Гейтс ремдесивир ва дексаметазон дориларини коронавирусга қарши самарали воситалар деб атади. Унинг айтишича, бошқа дорилар ҳам ремдесивир ёки дексаметазон асосида тайёрланади, чунки фақат ана шу дориларгина COVID-19дан даволашда ижобий таъсир кўрсатган.

Бундан ташқари, миллиардер пандемия унинг ҳаётини қандай ўзгартириб юборганини айтди. Гейтснинг сўзларига кўра, у кўп саёҳат қилишга ўрганиб қолган, ҳозир эса бунинг иложи йўқ.

«Агар президент Макрон билан учрашиш ва унга «Коронавирусга қарши вакцинага пул бер» демоқчи бўлсам, қанчалик жиддийлигимни кўрсатиш учун Францияга йўл олган бўлардим. Энди эса GAVI саммитини ўтказдик ва мен саммит давомида уйда ўтирдим», — деди Гейтс.

Унинг қўшимча қилишича, пандемиянинг ижобий томонлари ҳам бор: унинг фарзандлари кўпроқ вақт уйда бўлишмоқда.

Билл Гейтс ҳозирда Microsoft техник маслаҳатчиси ҳисобланади. У асосий вақтини хайрия жамғармаси ишларига сарфлайди.

Киритилди: 17:41 09.08.2020. Ўқилди: 8030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!