Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Миллатчи ҳиндларга мусулмонларнинг таоми нега ёқмай қолди?

Миллатчи ҳиндларга мусулмонларнинг таоми нега ёқмай қолди?

Зираворлар билан тўйинтирилган гўшт ва гуруч идишга қатлам-қатлам қилиб терилиб, устидан хамир ёки зар қоғоз ёпилади ва паст оловда пиширилади. Пиширилган гуруч гўшт, масала ва зираворларнинг хушбўй ҳиди билан тўйинган ҳолга келади. Бу биряни деб аталувчи таомнинг рецептларидан бири бўлиб, у чиндан ҳам мазалидир.

Бундай пазандалик маҳоратини қадрламаган одам камида ғалати кўринади. Бироқ ҳозирги ажиб замонда Ҳиндистонда биряни ҳақоратлар нишонига ва сайловолди курашда сиёсий қуролга айланди. 

Фуқароларнинг миллий реестрини тузишга қарши ўтказилган норозилик намойишларига жавобан эса миллатчилиги билан машҳур ҳукмрон«Бҳаратия Жаната» партияси бирянини ва у орқали мусулмонларни ёмонотлиққа чиқаришга уринди.

(Фуқароларнинг миллий реестри – бу маълум вақт давомида Ҳиндистонда яшаганлигини исботлай оладиган одамлар рўйхати. Агар улар буни исботлай олмаса, мамлакат фуқаролари деб тан олинмайди ва шунга кўра барча ҳуқуқлардан маҳрум бўлади).

«Аам Аадми» («Оддий инсон») партияси фуқаролик ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритилишига қарши Деҳлининг Шаҳин Багҳ туманида ўтказилган акцияда намойишчиларни биряни билан сийлагани «Бхаратия Жаната»нинг эътиборидан четда қолмади. «Бхаратия Жаната» бўлинмаларидан бирига бошчилик қиладиган Амит Малвия Твиттерда ҳаяжон билан шундай ёзди: "Мана далил – Шаҳин Багҳда биряни тарқалмоқда!" 

Яъни Малвия мусулмонлар йиғилганига ишора қилмоқда. Бу намойишчилар мусулмонларни камситувчи ўзгартиришга қарши чиққан (қўшни давлатлардан келган турли динга мансуб қочқинларга фуқаролик берилишини кўзда тутувчи ва бунда мусулмон қочқинларни истисно қилувчи ўзгартириш). «Бхаратия Жаната» партиясининг таниқли вакилларидан бири Йоги Адитьянатх эса намойишчиларни биряни билан эмас, ўқ билан «сийлаш» кераклигини таъкидлади. 

Биряни – Жанубий Осиёдаги мусулмонлар билан яқиндан боғлиқ бўлган таом. Ҳиндистондаги деярли ҳар бир мусулмон жамоасининг ўзига хос биряниси бор. Бироқ у аллақачон мусулмон бўлмаганларнинг ҳам севимли таомига айланган, ҳиндлар уни гўшт қўшмай тайёрлайди. 

«Бҳаратия Жаната» нима учун бирянига аччиқ қилаётганини тушуниш учун ҳукмрон партиянинг мафкурасига қарашингиз керак: бу ҳинд миллатчилиги ёки ҳиндутвадир. Сиёсатшунос Кристоф Жафрелот шундай дейди: "Миллатчи ҳиндларнинг норозилик маданиятини психологик контексдан айро тушуниб бўлмайди. Бу мафкура 19-асрнинг охирида заифликка реакция сифатида шаклланди. Гарчи ҳиндлар сон жиҳатидан кўпчилик бўлса-да, каста ва диний мансубликка кўра ички бўлиниш сабабли ҳар доим мусулмонларга нисбатан заифроқ деб ҳисобланган". 

Шундай қилиб, ҳиндутва Гарвард антропологи Стенли Тамбиянинг "озчиликдан хавфсираган кўпчилик" тавсифига мос келади.

Ҳиндистондаги ҳинд миллатчилари ўз сиёсати учун мусулмонлардан қўрқишни асос қилиб олмоқда, ҳолбуки, ҳар етти ҳиндистонликдан биттаси мусулмон, холос. Миллатчиларнинг иддаосига кўра, мусулмонлар Ҳиндистонда яшашдан катта фойда олмоқда.

«Исламосфера» материали асосида тайёрланди. 

Киритилди: 09:43 24.02.2020. Ўқилди: 3635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!