Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Миграция ва одам савдоси масалалари бўйича телеграм бот ишлаб чиқилди

Миграция ва одам савдоси масалалари бўйича телеграм бот ишлаб чиқилди

Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси ва “Winrock International” ташкилоти томонидан амалга оширилаётган USAIDнинг “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” лойиҳаси доирасида миграция ва одам савдоси масалалари бўйича виртуал онлайн маслаҳатчи @salom_migrant_bot телеграм ботини ишлаб чиқдилар.

Чат бот орқали меҳнат мигрантлари хорижда ишлаш ва яшаш қоидалари, меҳнат мигрантларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек мигрантлар учун мавжуд кўмак ҳақида маълумотлар олишлари мумкин.

Шунингдек, чат бот орқали одам савдоси билан боғлиқ вазият юзасидан онлайн тарзда «долзарб алоқа»га мурожаат этиш мумкин. Бундай мурожаат тўғридан тўғри Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиясига тушади.

Ботда келтирилган маслаҳатлар хорижда хавфсиз иш топишга ёрдам беради ва Ватанга қайтган мигрантлар учун мавжуд имтиёзлар ҳақида маълумот беради. Шу билан бирга, ботда коронавирус инфекциясига оид фойдали маслаҳатлар ҳам келтирилган.

ИИВ ТЭҚКББ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси

Киритилди: 16:10 21.07.2021. Ўқилди: 2023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!