Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

МИБ тадбиркорга 161 млн сўм ундириб берди

МИБ тадбиркорга 161 млн сўм ундириб берди

Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 18 июль кунги қарорига асосан қарздор “XODJEYLY PAXTA TOZALASH” АЖ ҳисобидан “KEGEYLI MATLUBAT SAVDO” МЧЖ фойдасига 161 250 928 сўм ундириш белгиланган. 
 Лекин, суд қарори ижросини таъминлаш - ҳамирдан қил суғиргандай кечмайди албатта. Олди-берди масаласи судлашиш даражасига етиб борганининг ўзиёк, қарздор ўз зиммасидаги мажбуриятга қандай муносабатда бўлганлигининг тасдиғи.
 Хуллас, ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлимига жорий йилнинг 24 июль куни келиб тушади ва шу куннинг ўзидаёк ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қарздор эса тегишли равишда суд қарорини 15 кунлик муддатда бажарилиши юзасидан ҳамда бажарилмаган тақдирда қонунда кўрсатилган ҳуқуқий чоралар қўлланилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилади.
 Натижада, шу тариқа мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилиб, қисқа вақт мобайнида ижро ҳужжатининг ижроси таъминланди ва ундирувчи “KEGEYLI MATLUBAT SAVDO” МЧЖ фойдасига 161 250 928 сўм тўлиқ ундириб берилди.

Киритилди: 16:54 14.08.2019. Ўқилди: 1359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!