Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

МИБ: Кореяга ишга юбораман деб олинган пуллар эгасига қайтарилди

A A A
МИБ: Кореяга ишга юбораман деб олинган пуллар эгасига қайтарилди

Халқимиз ишонувчан. Айниқса, “чет элда мўмай пул топиш имконияти катта, фалон жойда фалонча маош беради, шу ерга ишга жўната оламан” дея алдаб, пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирувчилар домига фуқароларимиз тез илинади.

Бундан бир неча йиллар муқаддам Андижон шаҳрининг Саноат маҳалласида яшовчи Б.Я. ҳам маҳалладоши С.Х. томонидан алданиб қолган. Сабаби С.Х. Корея давлатига ишга юбораман деб, Б.Я. дан 6 811 АҚШ доллари миқдорида пул олган, бироқ ваъдасини бажармаган.

Ўртадаги келишув бажарилмаганлигини исботловчи далилларга эга Б.Я. уларни судга тақдим этиб, пулларини қайтариб олиб берилишини сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро ҳужжати билан қарздор С.Х. дан ундирувчи Б.Я. фойдасига жами 77,9 млн. сўм ундирилиши белгиланиб, Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ундирув ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида С.Х. дан ундирувчи Б.Я. фойдасига жами 77,9 млн. сўм пуллар тўлиқ ундириб берилди.

Киритилди: 23:12 30.07.2024. Ўқилди: 1379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!