Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

МЕВА-САБЗАВОТЛАР БОЖХОНА КЎРИГИСИЗ ХОРИЖГА ЧИҚАРИЛАДИ

МЕВА-САБЗАВОТЛАР БОЖХОНА КЎРИГИСИЗ ХОРИЖГА ЧИҚАРИЛАДИ

Самарқанд вилоят прокуратурасида вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда тижорат банклари, солиқ идоралари ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.

Қарорга кўра, юридик шахслар экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотларини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз экспорт қилишлари мумкин.

- Экспортдан тушумларни ўз вақтида таъминламаган ташкилотлар ноҳалол экспортёрлар реестрига киритилади ва кейинчалик уларга нисбатан экспорт қилишда  тўловларни олдиндан тўлиқ тўлаш талаблари қўлланилади, - дейди вилоят божхона бошқармаси бўлим бош инспектори Ш.Раҳматов. -  Тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқига ҳам эга. Бунда якка тартибдаги тадбиркорлар мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган тушумдан ягона солиқ тўлови тўлашлари керак бўлади.

Manba: zarnews.uz

Киритилди: 22:34 17.11.2018. Ўқилди: 1231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!