Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мессидан айрилган "Барса" 3 та топ футболчини сотиб олмоқчи

Мессидан айрилган "Барса" 3 та топ футболчини сотиб олмоқчи

"Барселона" 2022 йил ёзги трансфер режалари тўғрисида қарор қабул қилди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, кўк-анорранглилар "РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Олмо, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ва "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд билан шартнома имзолашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Олмо ўтган ёзда "Барса"га ўтишга тайёр эди, аммо клуб унинг трансфери борасида келиша олмади. "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси ёзда тугайдиган Погба эркин агент сифатида "Барса"га ўтиши мумкин. Ҳоландга келсак, унга кўплаб Европа клублари мурожаат қилишади, лекин ёзда у белгиланган миқдордаги товон пули эвазига сотиб олиниши мумкин.

Киритилди: 15:44 19.09.2021. Ўқилди: 4260 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!