Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Месси қаерга кетиши мумкин? Энг яқин вариант – «Ювентус»

Месси қаерга кетиши мумкин? Энг яқин вариант – «Ювентус»

Лионель Месси «Барселона»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гаплар тобора кўпаймоқда. Испан нашрларининг ёзишича, Месси мавсум якунида клубдан кетишга қарор қилган.

Букмекерлар аллақачон Месси қайси жамоага кетиши мумкинлиги ҳақида ставка қабул қилишни бошлади. Мессининг жамоада қолишига табиийки паст коэффициент қўйилган. Унинг фаолиятини «Барселона»да якунлаши ҳақида эса алоҳида ставка белгиланган.

Баъзи букмекерлик идораларида Мессининг жамоадан кетишига 2,25 коэффициент дов белгиланган ва бу жуда жиддий кўрсаткич. Шунингдек, Месси «Барселона»дан кетса, қаерга ўтиши мумкинлиги борасида алоҳида ставкалар ҳам мавжуд. Улар орасида «Ювентус» ва «Манчестер Сити»нинг имкониятлари нисбатан юқори баҳоланган (8,00 коэффицент).

Рўйхатда «ПСЖ» (10,00), «МЮ» (20,00), «Интер» (30,00), Аргентина клуби (50,00), Хитой клуби (50,00), МЛС клуби (50,00) ва «Реал» (100,00) вариантлари ҳам бор. 

Киритилди: 08:35 05.07.2020. Ўқилди: 4491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!