Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Месси керак эмас: "Барселона" бошқа футболчини сотиб олмоқчи

Месси керак эмас: "Барселона" бошқа футболчини сотиб олмоқчи

"Барcелона" ушбу ёзда Дортмунднинг «Боруссия» ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилади.

Норвегияликни сотиб олиш Каталония клуби учун устувор вазифа ҳисобланади. Бунинг учун улар, шартномаси жорий мавсум охирида тугайдиган ҳужумчи Лионель Месси билан шартномани узайтириш борасидаги ишларини қурбон қилишга тайёр.

Аввалроқ Месси фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, ушбу мавсумда аргентиналик футболчи «Барселона» таркибида барча турнирларда 46 учрашувда майдонга тушиб, унда 37 гол ва 12 ассист амалга оширган.

Эрлинг Холанд 2020/2021 йилги мавсум, барча турнирларда 39 учрашув ўтказиб, 39 гол урган ва 11 голга узатма берган.

Киритилди: 12:04 15.05.2021. Ўқилди: 3790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!