Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Менга қари ва семиз эр керак эмас": таниқли қўшиқчи эрини уйидан ҳайдаб юборди

"Менга қари ва семиз эр керак эмас": таниқли қўшиқчи эрини уйидан ҳайдаб юборди

Машҳур қўшиқчи Маша Распутина турмуш ўртоғи Виктор Захаровни ортиқча вазни туфайли уйидан қувиб чиқарди.

Викторнинг таъкидлашича, Распутина овқатланиш масалаларига катта эътибор беради. У эрига озиши кераклигини айтди. Бироқ бу амалга ошмади ва кескинликка сабаб бўлди.

У мени қари, семиз дед ива энди унга керак эмаслигимни айтди. Мен хафа бўлиб, нарсаларни тўплаб, бошқа квартирага кўчиб ўтдим, дейди Виктор Захаров.

Захаров, шунингдек, Маша Распутина билан муносабатлари тугаши мумкинлигини истисно қилмади.

Маша бу вақт ичида бошқасини топади деб қўрқаман... Кейин ажралиш керак бўлади, деди қўшиқчининг эри.

Эслатиб ўтамиз, Маша Распутина 1999 йилда тадбиркор ва продюсер Виктор Захаровга турмушга чиққанди. Бу қўшиқчининг иккинчи никоҳи.

Киритилди: 13:42 19.02.2019. Ўқилди: 5143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!