Ижтимоий тармоқларда тўйда хизматга борган санъаткор билан боғлиқ видео тарқалди.
Унда қўшиқчи ўзига пул қистирмоқчи бўлганлардан унга пул қистирмасликларини, тўй эгасидан оладиган пули ўзига етиб ортишини, ундан кўра тўй эгасига пул қистиришларини айтган. Ижтимоий тармоқлардаги бу видео кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўляпти. Нима ҳам дердик, ана шундай хонандалар кўпайсин.