Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Мен қандай мусулмон бўлдим...» Ёхуд Муҳаммад Али қачон йиғлаган?

«Мен қандай мусулмон бўлдим...» Ёхуд Муҳаммад Али қачон йиғлаган?

Бокс бўйича  жаҳон чемпиони раҳматли Муҳаммад Али шундай ҳикоя қилган эди:

“... Ёшлигимда жуда қизиқувчан бола бўлганман.

Бувим  билан черковга  борар, у ерда  ҳам кўп нарсаларга  қизиқар эдим. Черковдаги расмларни кўриб савол берардим...

~ Нега ҳамма фаришталар оқ рангда, Исус (Насронийлар Исо алайҳиссаломни Исус  дейдилар) ҳам оқ рангда, ёмон нарсалар эса қора рангда?..

Агарда сен ёмон инсон бўлсанг қора рўйхатга тушасан, ҳаттоки, иблис ҳам қора қизил рангда...

Европаликлар бизни онгимизни бузишган, аввалига динимизни ўғирлашиб, бизга ўзларининг исмларини беришган.

Oлтин медални ютганимдан сўнг оқ танлиларни ўз ўрнига қўйиб қўяман, деб ўйладим ва "DOWNTOWN" ресторанига кириб келдим.

... У ерда қора танли инсон овқaтлана олмас эди.

Олтин медал, Олимпиада чемпиони... ва мен бирон буюртма қилмоқчи эдим.

Менда ҳаммаси жойида, камбағал эмасман ортиқ, аммо шундай бўлса-да, мени ресторандан ҳайдаб юборишди. Бундан жуда ҳафа бўлдим ва дарё бўйига бориб Олтин медалимни сувга улоқтирдим...

...Мен Муҳаммад алайҳиссалом ва Ислом динида ирқчилик йўқлиги ҳақида эшитдим. Масжидга бордим. Оёқ кийимимни ечиб, масжид ичига тушкин ҳолатда кирдим.

Ҳамма жим ўтирар, намоз вақтини кутишар эди. Уларни кузата бошладим. Ўз кўзларимга ишонмадим: оқ танлилар қора танлилар билан гаплашишар, бирга кулишар ва ибодат қилишар эди.

Бу ҳолатни кўриб жуда қувондим. Шу пайт оқ танли мусулмон қора танли мусулмонни қучоқлаганини кўрдим бу мен учун чақмоқ зарбасидай бўлди...

...Уларни кузатаётганимда имом келди ва: «Сени олдин кўрмаган эдим» дея сўз бошлади.

Мен эса мусулмон бўлишни хоҳлашимни айтдим.

Имом: “Албатта, ибодатдан сўнг” деди..

Намоздан кейин у мени олдига чорлади, сўнг «Сен тан оласанми Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ва пайғамбари эканини?» деди. Мен «Ҳа» дедим, қолганлар эса «Аллоҳу акбар» деб қичқиришди.

Мен йиғлаб юбораман дея ўйламагандим. Кўпчилик ва ҳатто Имом ҳам йиғлаб юборди. Мени табриклаб, бағриларига босишди. Исмимни Муҳаммад деб ўзгартирдим. Mен буюкликдан ҳам устун бўлдим ва чемпион бўлганимда ҳам йиғламадим. Лекин мусулмон бўлган куним йиғлаб юборгандим...

Мен  боксчидан кўра кўпроқ  мусулмонман..."

 

Киритилди: 09:28 20.01.2020. Ўқилди: 3054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!