Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Мен маддоҳ эмасман!" Зулфиқор Мусоқов Шавкат Мирзиёев билан учрашувга нега чақиришмаганини айтди

"Мен маддоҳ эмасман!" Зулфиқор Мусоқов Шавкат Мирзиёев билан учрашувга нега чақиришмаганини айтди

Таниқли кинорежиссёр, Ўзбекистон санъат арбоби Зулфиқор Мусоқов кун.уз мухбири билан бўлган суҳбатда Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон зиёлилари ўртасида ўтказилган учрашувга нега чақирилмаганлигига изоҳ берди.

Президентимиз билан ижодкорлар учрашуви бўлганди. Мени айтишмаган. Билишардики, мен шартта туриб Президентимизга ўзимни ташвишлантираётган саволларни берардим. Маддоҳлик қилмасдим. Унақа одатим йўқ. Умуман бирор марта раҳбариятга дардимизни етказиш...Умрим Ўзбекфильм да ўтди.

Лекин буларнинг бари ким томонидан қилинаётганлигини биламан. Қўлдан келганича яқинлаштирмаслик ёки бир нарса деб юбормасин, сиримизни очиб ташламасин деб қўрқишади, чунки қўлимдан маддоҳлик келмайди дейди режиссёр Зулфиқор Мусоқов.

Шунингдек, суҳбат давомида режиссёр бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудларидаги кинотеатрларнинг бузилиб, ўрнига ресторанлар қурилаётганлиги, халқ онги, дидини пастга тушириб захарлайдиган фильмларнинг ҳалигача мавжудлиги, жангари, олди-қочди фильмларнинг бугунги кун ёшлари тарбиясида тутаётган салбий жиҳатлари, билимга ташна ёшларнинг камайиб кетаётганлиги уни ташвишга солаётганлигини айтган.

Фикрлари исботи ўлароқ, яқинда ижтимоий тармоқларда Самарқандда бошига чиқинди челаги кийдирилиб, ёшлар томонидан зўравонларча калака қилинган кампир воқеаси, ўз курсдошлари томонидан калтакланган талаба билан боғлиқ кўнгилсизликларни мисол тариқасида келтириб ўтган.

Мушакларни ривожлантириш катта қадамлар билан кетяпти, мияни ривожлантириш эса оқсаяпти. Ички дунёси чиройли, жуда билимларга ташна, маданиятли ёшларимиз бор. Йўқ эмас.

Уларнинг фоизи камайиб кетаётганлигига мен ташвишланаяпман афсуски .

Гоҳида кўчада ўйнаб юрсам, дадам кир уйга дерди. Ҳамма кўчада юрибди-ку десам, ҳама-ҳамма. Сен келажагингни ўйла. Ўттизга кирганида ман кўчада ўсганман дейдими? Кўчани боласида ота-она тарбиясини кўрмаган, бир ифлос, зўравон йўлтўсар махлуқлар тарбияси бўлади. Ҳеч қачон бу нарса билан мағрурланмагин деб айтарди отам...

Зулфиқор Мусоқов панорама кинотеатрида Берлин-Оққўрғон фильми намойиш этилмаётгани, касса ходимлари намойиш этиш мумкин эмас, одам кирмаяпти дея мухлисларни қайтариб юбораётганликларига ҳам тўхталиб ўтди. Панорамадаги юз бераётган ушбу ҳолат ҳақида режиссёрга фейсбук ижтимоий тармоғи орқали мухлислар маълум қилишган.

Зулфиқор Мусоқов: Мен тушунмайман нега бундай бўляпти. Лекин хонтахтачилар у ерда гадоларга ўхшаб, кассирнинг олдида туришади, пулни олиб кетишади. Энг асосий нарса кинони севиб, чуқур тарихи, жанрларини тушунадиган одамлар, афсуски, олдинам шу эди, ҳозир ҳам, деярли йўқ .

Режиссёр суҳбат давомида профессионал бўлмаган, сариқ чақалик аҳамияти йўқ фильмларнинг негадир раҳбариятга ёқиб, қўллаб-қувватланаётганлиги, аммо давлат фильмларига улар муносабати совуққонлик даражасида эканлигини, режиссёрлар ўртасида билим даражаси қониқарли даражада эмаслигига ҳам ўз муносабатини билдирган.

Ўзбекистондаги Киночилар уйининг бузилганлиги билан боғлиқ саволга эса режиссёр қайғу билан, Шавкат Мирзиёевнинг янги Киночилар уйини қуриб бериши тўғрисидаги ваъдасидан умидворлигини билдирган.

Кичкина табиб фильмидаги Шуҳрат ака образи ҳақида гап кетганда, режиссёр бундай инсонлар жамиятимизда ҳам учраб туришини тасдиқлайди:

Мен улардан жуда узоқман. Бизнесни тушунмасам, пул санашни ҳам билмайман. Бутун умр шу ведомост га қўл қўйиб, ойлик олиб юрган одамман. Шуҳрат ака образидек бўлишга ҳам иқтидор керак-да. Ҳар бир одам қўлидан келган, эплаган ишни қилади .

Суҳбат чоғида Ўзбекистон санъат арбоби Зулфиқор Мусоқов жамиятимиздаги бойлар ва камбағаллар яшаш ҳаётидаги номутаносибликлар, ёши ўттизга кириб уйланолмай юрган йигитлар, тўйларни қарзга ўтказиб бутун умр қарз тўлаб юрганлар, ажралишлар борасидаги муаммоларни ҳам бир қатор тилга олиб ўтган.

Киритилди: 14:42 19.02.2019. Ўқилди: 4600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!