Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Mega”нинг олдида юрган талончилар

“Mega”нинг олдида юрган талончилар

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 25 февраль куни соат 22:30 ларда номаълум шахслар Юнусобод тумани 11-мавзеда жойлашган “MEGA PLANET” савдо мажмуасининг олдидан ўтиб кетаётган 23 ёшли Қодиржон Д.,ни тўхтатиб, ундан нархи 200 АҚШ долларлик “Redmi note 5 pro” русумли уяли телефон аппаратини бир маротаба қўнғироқ қилиб олиш учун сўраб олиб, ушбу уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб ҳодиса жойидан қочиб кетганлар.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 23 ёшли Жасур Ғ., 24 ёшли Отабек И., ва 20 ёшли Жасурбек И., лар содир этганликлари аниқланиб, улардан уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.  

Киритилди: 15:06 05.03.2021. Ўқилди: 2501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!