Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Медведев: "Трамп Украина можаросига барҳам бериши мумкин"

Медведев: "Трамп Украина можаросига барҳам бериши мумкин"

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Al Arabiya телеканалига берган интервьюсида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Украина можаросини ҳал қилишга эриша олишини, бироқ Россия фақат ўзига ишониши айтиб ўтди.

“Биз сайланган президент Трамп прагматик шахс эканлигини яхши биламиз. У мазкур можарога имкон қадар тезроқ барҳам беришини омма олдида айтиб, ваъда берган. Трамп бу ишни амалга ошира олади, чунки барча ечимлар Вашингтонда бор", деди Медведев.

Шу билан бирга, у Москва ўз умидини Трампга ҳам, бошқаларга ҳам боғламаслигини таъкидлади: “Биз фақат ўз кучимизга таянамиз, мудофаа салоҳиятимиз нуқтайи назаридан ўзимизга ишонамиз. Ушбу можародаги шубҳасиз ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил", деди Медведев.

Трамп 5 ноябрь куни бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларида демократлар вакили Камала Ҳаррис устидан ғалаба қозонди. Унинг инаугурацияси 2025 йил 20 январда бўлиб ўтади. Трамп Украинадаги можарони имкон қадар тезроқ тўхтатиш ниятида эканини бир неча бор таъкидлаган.

Киритилди: Бугун 09:28. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!