McDonald’s қийма етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар туфайли Қозоғистонни тарк этиши мумкин. Таъминот занжирлари узилиши туфайли республикадаги ресторанлар Россиядан гўшт харид қила олмаяпти, деб ёзади Bloomberg.
Aгентлик манбаларига кўра, McDonald’s Украинадаги махсус операция муносабати билан Россияни тарк этгандан сўнг, Aмерика компанияси қозоғистонлик франчайзига россиялик етказиб берувчилардан қийма сотиб олишни тақиқлаган.
2022 йил ноябрь ойида Қозоғистонда тармоқнинг барча 24 та ресторани “маҳаллий етказиб беришдаги” чекловлар туфайли ўз ишини тўхтатди. Декабрь ойида Қозоғистон Миллий тадбиркорлар палатаси Aтамекен маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини McDonald’sга етказиб беришга тайёрлигини эълон қилди.
Bloomberg маълумотларига кўра, вазият McDonald’sнинг Қозоғистон ва Россиянинг айрим ҳудудларидаги франчайзилари Қайрат Боранбоевнинг республикада квазидавлат секторида жуда катта миқдорда маблағларни ўзлаштириш иши бўйича суд қилинаётгани билан мураккаблашмоқда.