Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган

Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган

Килиан Мбаппе 2025 йилда 60 та гол уришга муваффақ бўлди.

Қилиан Мбаппе XXI асрда бир календар вақти ичида клуб ва терма жамоа учун 60 та гол урган тўртинчи футболчига айланди.

"Реал" ҳужумчиси Ла Лига 14-турида "Жирона"га қарши ўйинда (1:1) 2025 йилдаги 60-голини урди. Жорий йилда Мбаппе ҳисобида "Реал" учун 53 та ва Франция терма жамоаси учун 7 та гол бор.

XXI аср бошидан бери бир йилда Мбаппега қараганда кўпроқ гол урган ўйинчилар фақат қуйидагилардир: Криштиану Роналду (2012 йили 63 гол, 2013 йили 69 гол, 2014 йили 61 гол), Роберт Левандовски (2021 йили 69 гол) ва Лионель Месси (2012 йили 91 гол).

Киритилди: 21:47 01.12.2025. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!