Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Май ойида Шавкат Мирзиёевга “Осиёда йил одами” мукофоти топширилади

Май ойида Шавкат Мирзиёевга “Осиёда йил одами” мукофоти топширилади

2018 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё журналистлари Ассоциацияси (АJA) томонидан Осиёда йил одами деб тан олинган эди.

Аввалроқ, мукофотни топшириш маросими 2019 йилнинг баҳорида АJA Бош ассамблеясида ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Nampravda.uz манбаси хабарига кўра, жорий йилнинг 31 май куни Тошкент шаҳрида Осиё журналистлари Ассоциациясининг медиа-форуми ўтказилади. Форум давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Осиёда йил одами мукофоти топширилади. Форумда 20дан зиёд мамлакатдан журналистлар иштирок этиши кутилмоқда.

Киритилди: 21:08 20.04.2019. Ўқилди: 1548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!