Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Махсустранс» машинаси велосипедда кўчани кесиб ўтаётган 14 ёшли қизни уриб кетди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди

«Махсустранс» машинаси велосипедда кўчани кесиб ўтаётган 14 ёшли қизни уриб кетди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Навоий шаҳрида махсус транспорт ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмидан кесиб ўтаётган 14 ёшли велосипедчи қизни уриб юборгани ҳақида хабар берди.

Бошқарма эълон қилган видеолавҳада қайд этилишича, жабрланувчи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Ушбу воқеадан кейин Навоий вилояти ЙПХ инспекторлари томонидан ҳайдовчи ишлайдиган корхонада, шунингдек, марҳума ўқиган спорт мактабида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилган. Бошқарма ахборотида ЙТҲнинг қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.

Киритилди: 12:44 30.10.2020. Ўқилди: 1967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!