Махсус ҳарбий операция натижасида Россия ҳарбий салоҳиятини сезиларли даражада оширди ва Россия Ғарб билан урушга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Германия ташқи разведкаси раҳбари Бруно Кал маълум қилди.
"Россия қўмондонлари энди жанговар синовдан ўтган қўшинларга эга бўлиб, оддий кучлар томонидан таҳдидни кучайтирмоқда. Россия замонавий урушни, жумладан, дронлардан фойдаланишни ўзлаштирди. Россия Ғарб давлатлари билан ҳақиқий ҳарбий тўқнашувга тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Бироқ бундан олдин NATO аъзолари ўрасида тарқоқлик яратишга ҳаракат қилиши мумкин", - дея таъкидлади Кал.