Президентнинг 2025 йил 2 апрелдаги 18-1-600/2-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
Лойиҳа билан, жумладан, ЙТҲларни мастлик ҳолатида ёки гиёҳванд воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки шахснинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида содир этганлик учун жазони кучайтириш таклиф этилиб, бунда ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми диспозициясини янги таҳрирда қабул қилиб, мастлик ҳолатида ёки гиёҳванд воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки шахснинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остидаги шахс томонидан содир этилган ЙТҲларни алоҳида жиноят таркиби сифатида белгилаш таклиф этилмоқда.
Яъни, транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш мастлик ҳолатида ёки гиёҳванд воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки шахснинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остидаги шахс томонидан содир этилган бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Маълумот учун, 2021 йилда умумий йўл-транспорт ҳодисалари жами 10 001 тани ташкил этиб, шундан, 2 197 таси ўлим билан боғлиқ ҳолатлар, 7 804 таси тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатларни ташкил этган.
Шунингдек: