Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Маст ҳолатда пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган андижонлик ҳайдовчи 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

Маст ҳолатда пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган андижонлик ҳайдовчи 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

Андижонда маст ҳолатда автомашина бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган ва унинг ўлимига сабабчи бўлган 25 ёшли ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси Дарё га хабар бермоқда.

Ҳодиса содир бўлган 2018 йил 12 ноябрь куни соат 22:40 да М.А. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзига тегишли Nexia-3 автомобилини ҳужжатларсиз бошқариб кетаётган бўлган. Хўжаобод шаҳрининг Баҳрин МФЙда жойлашган Нуроний ошхонаси рўпарасига етиб борган вақтида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган. У қатнов йўлининг ўртасидаги темир панжара бўйлаб унга нисбатан қарама-қарши томонлама пиёда юриб келаётган 1985 йилда туғилган Д.Р.ни автомашинанинг олди чап томони билан уриб юборади. М.А. йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, ўша заҳотиёқ ҳодиса жойидан қочиб кетади. Оқибатда ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олган жабрланувчи Д.Р. вафот этади.

Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод тумани судининг 2019 йил 23 январь кунги ҳукмига кўра М.А. Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми ва 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) 2-қисми билан айбли деб топилиб, суд томонидан унга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 17:57 25.01.2019. Ўқилди: 1666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!