Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Масжиддаги дилхираликлар: телефонни ўчириб қўйиш қийинми?

Масжиддаги дилхираликлар: телефонни ўчириб қўйиш қийинми?

Масжидга кираётганингизда, албатта, телефонларни ўчириб қўйинг, деган белгига кўзингиз тушади. Аслида, масжидга кирганда телефонларни ўчириб қўйиш кераклигини биров айтмаса ҳам биламиз. Чунки ибодат қилаётганида бандани ҳеч нарса чалғитмаслиги, безовта қилмаслиги керак.

Шу пайтга қадар кўп марта имом маърузаларида «Илтимос, телефонларни ўчириб қўйинглар!» дея таъкидлаганларини эшитганман. Аммо, таассуфки, деярли ҳар сафар намоз ўқиш вақтида камида икки ёки учта телефон жиринглаб қолади.

Бугун худди шундай хунук ҳолат юз берди. Айни намоз ўқилаётган пайтда бир аканинг телефони жиринглаб қолди. Истайсизми, йўқми, қулоқ эшитади барибир. Кўпчилик чалғиди. Қолаверса, ҳалиги ака нимадир қилди, шекилли, ўчиришга уринаман дедими, бошқами, орқадан кимдир пиқиллаб кулиб юборди. Ўртада телефон эгасининг ва яна кимларнингдир ибодати бузилди (Яратганнинг Ўзи кечирсин).

Масжидга намоз ўқишга киради одам. Намоз ўқиётганда эса то ибодат тугагунча чалғимаслик керак. Ибодат қоқ ўртасидан ёки исталган пайтда ташлаб чиқиб кетадиган амал эмас. Бу тўйхонамидики, кимдир қўнғироқ қилиб қолса, дарров ошни қоқ белидан тўхтатиб, чиқиб кетсак… Шундай экан, телефонни ўчирмасликдан нима наф?

Ёдидан кўтарилгандир, деймиз. Эҳтимол. Аммо жумъа намози ҳафтада бир марта ўқилади. Шу бир кунга яхшилаб тайёрланиб, телефонларни ўчириб, безовта бўлмайдиган бўлиб келса бўлади-ку!

Бунинг сабаби битта: бепарволик, лоқайдлик. Агар жумъа намозига чиндан ҳам холис ният, Аллоҳ ризолиги учун келсак, албатта, ҳар жиҳатдан бу ибодатга тайёр бўламиз, телефонларимиз ҳам ўчиқ бўлади. Ахир ўзининг ва бошқаларнинг ибодатига халал бериш гуноҳи азим, Валлоҳу Аълам.

Киритилди: 16:47 14.06.2019. Ўқилди: 2577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!