Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Машинада аёлни ялонғоч қилиб видеога олган фуқарога қарши жиноят иши очилмайдиган бўлди

Машинада аёлни ялонғоч қилиб видеога олган фуқарога қарши жиноят иши очилмайдиган бўлди

Бош прокуратура Lacetti машинасида фуқаро С.С.ни (аёл киши) яланғоч қилиб, видеога олиб, уни интернетда тарқатиб юборган фуқаро Ш.Б.га нисбатан жиноят ишини қўзғамаслигини маълум қилган. Бу ҳақда Дарё га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилган.

Аниқланишича, фуқаро Ш.Б. 2018 йилнинг сентябрь ойида ўзига тегишли бўлган машинада фуқаро С.С.ни (аёл киши) яланғоч қилиб, ушбу ҳолатни видеога олиб, уни интернетда тарқатганлиги ҳолати юзасидан Боғот туман ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси билдиргисига асосан туман терговга қадар текшириш ўтказилиб, шу йилнинг 23 февралида Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-банди ва 325-моддаларига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

Тергов иши жиноят Ш.Б. томонидан содир қилинганлиги аниқланган бўлса-да, фуқаро С.С. унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, у билан 2017 йилдан буён яқин муносабатда бўлиб келаётганлиги сабабли жавобгарликка тортиш учун мурожаат қилмай, туман ИИБ бошлиғи номига текшириш ҳаракатларини тўхтатишни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан юқоридаги ҳолат бўйича Боғот туман ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрганилмоқда.

Киритилди: 14:48 17.04.2019. Ўқилди: 11983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!