Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Машина васвасаси»: Шавкат Мирзиёев шаънини масхара қилманг

«Машина васвасаси»: Шавкат Мирзиёев шаънини масхара қилманг

Сўнгги пайтларда интернетда ғалати муҳим ҳукм сурмоқда. Афсуски, буларни кўриб, таажжубга тушасиз, қалбингиз оғрийди.

Эҳтимол, ҳозир ёзадиганларим унчалик жиддий муаммо эмасдир, аммо… Бир ўзбек хато иш қилса, шармандагарчиликка йўл қўйса, истаймизми, йўқми, бунинг доғи ўзбек халқи, миллатига ҳам тегади. Бусиз иложи йўқ.

Ҳозиргина ташқарида иш билан бироз юрдим. Иш билан бир ташкилотга кирдим. Қарасам, бир рус аёл жон куйдириб нималардир деди. «Бу ўзбеклар нималар қиляпти-я машина учун?», деганини эшитиб, қизиқдим. Улар телефонда бир аёл кишининг «шеър» айтгани акс этган видеони эшитишаётган экан. Мен ҳам эшитдим. Президентимиз Шавкат Мирзиёевга атаб ёзилган «шеър» эмиш. Аслида, шеър ҳам эмас, қандайдир талвасада айтилган, кўпиртирилган, қолипга сиғмас даражадаги маддоҳлик. (Инсон шаънига, шахсига дахл қилмаслик учун видеони жойламадик).

Шунда рус аёлининг саволи мени ҳам ўйлантирди: «Ўзбеклар нималар қиляпти-я машина учун?» Ёки ҳукуматимиз айрим ташаббуслар, ижодий янгиликлар учун машина беравериб, халқни шунга ўргатиб қўйдимикин? Меҳнат қилиб, ташаббус кўрсатиб, арзирли янгилик қилиб, машина олсин, эътирозимиз йўқ. Аммо масхарабозликлар, кўр-кўрона маддоҳликлар ўзбек халқига ярашармикин? «Бу унинг шахсий иши», дерсиз, хўп. Лекин халқ шаънига доғ бўлдими, миллат номусига раҳна солдими, у иш шахсий бўлмайди, шахсийлик доирасидан чиқади.

Аллоҳ берса, банда исталган нарсасига эришади у уй бўладими, машина бўладими ёки бошқа бойликми? Президентимиз томонидан кимга машина берилган бўлса, бу, аввало, Яратганнинг хоҳиш-иродаси билан бўлган. Шунинг учун, бандасига сиғингандан кўра Аллоҳдан сўрайлик. Ибодатимизни канда қилмайлик, шунда Аллоҳ ниятларимизга эриштиради. Айтилади-ку «Худо хор қилганни бандаси бор этолмас, Худо ёр бўлганни бандаси хор этолмас». Инсофни ҳар кимнинг ўзига берсин.

Низомжон ИСЛОМОВ

 

 

Киритилди: 17:06 21.06.2019. Ўқилди: 7246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!