Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Машҳур турк актрисаси коронавирус сабаб касалхонага ётқизилди

Машҳур турк актрисаси коронавирус сабаб касалхонага ётқизилди

Туркияда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият кескинлашишда давом этмоқда: бир неча ҳафта аввал янги тўлқин бошланган, сутка давомида вирус билан зарарланганлар сони 20 мингга етган. Касалланганлар орасида турк сериаллари юлдузи Туба Буюкустун ҳам бор.

Актриса Netflix платформаси учун суратга олинаётган Another Self лойиҳасининг суратга олиш майдончасида коронавирус юқтириб олингани ҳақида хабар берилган. Бироз муддат касалхонада бўлган Туба уйига қайтган ва амбулатор шароитда даволанган. Аввалроқ Туба обуначиларига қуйидагича мурожаат қилган эди:

«Менинг коронавирус юқтириб олганим ҳақидаги хабар тўғрилигини маълум қилмоқчиман. Шифохонада мен билан бирга бўлган шифокорим, ҳамшира ва ёрдамчиларга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Яхшиям сизлар борсиз. Айни вақтда уйдаман ва менда ҳаммаси яхши».

Севимли актрисасининг аҳволи яхшиланганидан мухлислар хурсанд бўлган, аммо кейинроқ ижтимоий тармоқда тарқалган қон қуйиш аппаратининг сурати кузатувчиларни ваҳимага солган. Мухлислар Тубани аҳволи ёмонлашгани ва шифохонага қайтиб коронавирус инфекцияси келтириб чиқарган асоратлардан даволанаётганини тахмин қилган. Тубанинг ўзи саломатлиги ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот бермаган.

Маълумот учун, «Осиё» сериали юлдузи «Эмми» мукофотига номзоди қўйилган илк турк актрисаси ҳисобланади. 11 та сериал ва 3 та тўлиқ метражли фильмда суратга тушган Тубанинг исми 2018 йилда Туркиянинг энг яхши актрисаси учлигидан ўрин олган. Шунингдек, модель сифатида ҳам тажрибаси бор бўлган юлдуз «Пул ва гул ишқи», «Жасур ва гўзал» сингари лойиҳалардаги роли билан машҳур.

Киритилди: 03:00 02.08.2021. Ўқилди: 5263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!