Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Машҳур спорт шарҳловчиси Юрий Розанов саратондан вафот этди

Машҳур спорт шарҳловчиси Юрий Розанов саратондан вафот этди

Россиянинг «Матч ТВ» телеканалида фаолият кўрсатган спорт шарҳловчиси Юрий Розанов 59 ёшида оламдан ўтди, дея хабар берди Sports.ru.

Юрий Розанов асосан футбол ва хоккей учрашувларини шарҳлаб борган. 2012 йилда у хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати репортажи учун ТЭФИ мукофотини қўлга киритган.

Хабар берилишича, журналист узоқ вақт давомида саратон касаллигидан азият чеккан ва шу сабабдан 2019 йилда май ойидан ноябрь ойигача эфирга чиқмаган.

У бир неча бор Uzreport TV таклифи бўйича Тошкентга келган ва Жаҳон чемпионати, Чемпионлар лигаси учрашувларини шарҳлаган.

Киритилди: 18:35 03.03.2021. Ўқилди: 1773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!