Бугун 16 ноябрь, 2019 йил, шанба

O'ZB

Машҳур қизиқчиларнинг қанча пул топишини биласизми?

Машҳур қизиқчиларнинг қанча пул топишини биласизми?

Максим Галкин Россиядаги энг қиммат қизиқчи эканлиги маълум бўлди, деб ёзмоқда «РИА Новости». Бу ҳақда шу йўналишда ижод қилувчи артистлар гонорари ҳақидаги маълумотлардан аниқланган.

Галкиннинг хусусий корпоратив базмларда чиқиш қилиши меҳмонларга 50 минг еврога тушади.

Ундан кейинги ўринни Александр Ревва эгаллаган бўлиб, унинг гонорари 2 миллион рублни ташкил этади. Юлия Михалкова эса 12 минг евро эвазига чиқиш қилади. Евгений Петросяннинг чиқиши 700 минг рубль баҳоланди.

Одатда бундай артистлар бошловчи сифатида таклиф этилади, лекин улар 30—40 дақиқали кичик яккаҳон чиқишини ижро этиб бериши ҳам мумкин.

Базмларга жамоаларни ҳам таклиф этиш мумкин. «Кривое зеркало» артистлари чиқиши 150—350 минг рубль, «Аншлаг» 200—400 минг рубль, «Новие русские бабки» 500 минг, Comedy Woman эса 2 миллион рублга тушади.

Киритилди: 20:31 06.07.2019. Ўқилди: 3697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!