Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Машҳур блогер Хаби Лейм АҚШ иммиграция қонунларини бузгани учун Лас-Вегас халқаро аэропортида ҳибсга олинди

Машҳур блогер Хаби Лейм АҚШ иммиграция қонунларини бузгани учун Лас-Вегас халқаро аэропортида ҳибсга олинди

Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.

Хаби Лейм 2022 йилнинг июнь ойидан бери TikTok'да энг кўп обуначилар сонига эга. У ўзининг видеолари билан машҳур бўлиб, унда у оддий ҳаракатлар бўйича мураккаб маслаҳатларни масхара қилиб, осон йўлларни таклиф қилади. Унинг TikTok'даги аккаунтида 162 миллиондан ортиқ обуначи бор.

Лейм 2000 йилда Сенегалда туғилган. Бир йил ўтгач, унинг оиласи Италияга кўчиб ўтди. Хаби Лейм 2020 йилда Турин яқинидаги заводда ишидан айрилганидан сўнг TikTok'даги фаолиятини бошлаган. 2022 йилда блоггер Fortune 40 Under 40 ва Forbes 30 Under 30 рўйхатига киритилган.

Киритилди: 19:49 10.06.2025. Ўқилди: 1342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!