Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

"Маша ва маймоқ" мультфильми асосчиларидан янгилик! Машанинг ўғил бола дўсти пайдо бўлади...

"Маша ва маймоқ" мультфильми асосчиларидан янгилик! Машанинг ўғил бола дўсти пайдо бўлади...

Маша ва маймоқ лойиҳасининг асосчилари дунёнинг энг машҳур мусиқалари асосида болалар учун қўшиқлар яратмоқда.

Машанинг қўшиқлари деб номланган янги лойиҳа шу йилнинг апрелидан бошланиши кутилмоқда.

Анимаккорд студияси апрелда Машанинг қўшиқлари номли янги лойиҳага қўл уриш ниятида. Лойиҳада Маша а маймоқ мультфильми қаҳрамони турли мамлакатларнинг машҳур мусиқалари асосида қўшиқ куйлайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Ҳар бир мамлакатдан биз энг машҳур, энг севимли мусиқани танлаб олишга ҳаракат қилдик ва бу мусиқаларга ўзимиз қўшиқ ёздик. Маша эса ушбу қўшиқларни болаларча куйлайди

Дмитрий Ловейко, мультфильм продюсери

Бундан ташқари, Маша ва маймоқ бадиий раҳбари Денрис Червяцов келгуси мавсумларда Машанинг ўғил бола дўстини яратиш имкониятларини кўриб чиқишга ваъда берди. Маълумки, Маша дастлаб қўрқинчли персонаж сифатида пайдо бўлган бўлса, кейинроқ у яшил кўзли ёқимтой қизалоқ сифатида гавдалантирилган эди.

life.ru

Киритилди: 21:00 22.03.2019. Ўқилди: 5004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!