Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Маршал Дўстум Афғонистонда янги кенгаш тузди

Маршал Дўстум Афғонистонда янги кенгаш тузди

Афғонистонда Маршал Дўстум иштирокида Афғонистон миллий қаршилик Олий кенгаши тузилгани эълон қилинди. Бу ҳақда «ASIA Plus» хабар берди.

Маълум қилинишича, кенгаш таркибига Абдураб Расулий Сайёф, Муҳаммадюнус Қонуний, Ато Муҳаммад Нур, Абдулрашид Дўстум, Муҳаммад Муҳаққи ва бошқа сиёсатчилар кирган. Кенгаш баёнотида «Афғонистон давлати ноаниқлик, монополия ва коррупция натижасида қулаб тушиб, бепарволик ҳамда нотўғри бошқарув оқибатида нотинчликларга дуч келди», дейилади.

Қайд этилишича, кенгаш аъзолари Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилмоқчи. Бироқ таъкидланишича, агар бошқа тараф ва унинг издошлари бундай қарорга рози бўлмаса, курашнинг иккинчи қисми (ҳарбий ҳаракатлар)га ўтишга мажбур бўлинади.

Баёнотда «Толибон» ҳаракати этник гуруҳларга, аёлларга, диндорларга ва расмий тилларга эътибор бермаслиги ва ҳукуматнинг айрим аъзолари эса БМТ санкциялари остида экани таъкидланган афғон халқи қаршилик кўрсатишга тайёрланиши кераклиги қўшимча қилинган ҳолда. «Мамлакат халқини қийин ва узоқ муддатли қаршиликка тайёрланишга чақирамиз», дейилади баёнотда.

Кенгаш ташкил этилгани эълон қилингандан сўнг Дўстум агар «Толибон» ҳаракати сайлов йўли билан ҳукумат тузишдан бош тортса, кенгаш уларга қарши курашишини билдирган. «Агар тинчлик ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш чақириғига ижобий жавоб берилмаса ва халқнинг, хусусан, Афғонистон аёлларининг ҳуқуқи тан олинмаса, демократия ва сайлов рад этилса, биз курашамиз», — дея таъкидлаган маршал.

Киритилди: 21:20 25.10.2021. Ўқилди: 9650 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!