Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Марокашда Фаластин халқи ва Ғазонинг қайта тикланишини қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Марокашда Фаластин халқи ва Ғазонинг қайта тикланишини қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Марокашда Ғазо сектори қайта тикланиши ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш талаби билан оммавий намойишлар бўлиб ўтди.

Ислом уммати ишларини қўллаб-қувватлаш қўмитаси чақируви билан шимолий Тетуан шаҳрининг ўнлаб аҳолиси Исроил томонидан геноцидга учраган фаластинликлар ва Ғазо сектори билан бирдамлик билдириш учун кўчаларга чиқди.

Митинг иштирокчилари Фаластин халқини қўллаб-қувватлаётганликларини эълон қилиб, Исроилнинг мунтазам босқинларига дучор бўлаётган Масжидул-Ақсони ҳимоя қилиш учун шиорлар айтдилар.

Марокашликлар Ғазода сулҳ эълон қилинганидан кейин ҳам Фаластин масаласини қўллаб-қувватлашларини таъкидлаб, Исроилнинг икки йилдан ортиқ давом этган ҳужумлари натижасида вайрон бўлган ҳудудни қайта тиклашга чақирдилар.

Исроилнинг Ғазо секторига 2023 йил октябрь ойида бошланган ва сулҳ эълон қилингунига қадар давом этган ҳужумларида 68 мингга яқин фаластинлик ҳалок бўлди, 170 мингдан ортиқ киши яраланди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 9 октябрь куни Исроил ва ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш режасининг биринчи босқичини маъқуллаганини маълум қилди.

10 октябрда Мисрдаги музокараларда келишув имзоланиб, Исроил ҳукумати томонидан маъқулланганидан сўнг кучга кирди.

Ҳужжатда таъкидланишича, Исроил қўшинларининг Сариқ чизиққа чекиниши ортидан, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш шу куни соат 12:00 да кучга кирди.

Киритилди: 14:48 15.10.2025. Ўқилди: 928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!