Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Марказий Осиёдаги энг хавфли ва хавфсиз мамлакатлар аниқланди. Ўзбекистон...

Марказий Осиёдаги энг хавфли ва хавфсиз мамлакатлар аниқланди. Ўзбекистон...

Numbeo портали дунё мамлакатлари жиноятчилиги ва хавфсизлигининг 2021 йилга мўлжалланган индексини эълон қилди. У 100 баллдан ҳисобланади: жиноятчиликни баҳолаш мезонлари қанча паст бўлса, хавфсизлик кўрсаткичи шунчалик юқори бўлади.

2021 йилда Ўзбекистон жиноятчилик кўрсаткичи 34,70 балл, хавфсизлик кўрсаткичи 65,30 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар билан республика хавфсизлик бўйича дунёда 40-ўринни эгаллади. Ўтган йилга нисбатан республика 14 поғонага пасайиб, дунёда 96-ўринни, Осиёда 25-ўринни ва Марказий Осиёда учинчи ўринни эгаллади.

Янгиланган рейтингга кўра, Ўзбекистон давлати ўз позициясини Литва ва Кувайтга бой берди, аммо Венгрия ва Германиядан олдинга ўтди.

Осиёда хавфсизлик бўйича Ўзбекистон жиноятчилик даражаси бўйича 19-ўринни (2020 йилда 12-ўрин) ва жиноятчик бўйича қитъадаги 43 давлат орасида 25-ўринни эгаллаб турибди. Марказий Осиёда республика энг хавфсиз мамлакатга айланди, энг хавфли -Қирғизистон.

Жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган бешликка -Венесуела (84,25), Папуа-Янги Гвинея (80,24), ЖАР (77,07), Афғонистон (76,37) ва Гондурас (74,78) киритилган.

Жиноятчилик даражаси паст бўлган дунёдаги энг хавфсиз мамлакат - Қатар (12,29). Ундан кейинги ўринларда Тайван (15.24), БАА (15.35), Уммон (20.26) ва Ман ороли (20.79) жойлашган.

Киритилди: 17:55 18.01.2021. Ўқилди: 7086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!