Бугун 27 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Марказий Осиё мамлакатлари тўғрисида махсус ҳужжатли фильм суратга олинади

Марказий Осиё мамлакатлари тўғрисида махсус ҳужжатли фильм суратга олинади

Кинематография агентлиги раҳбарияти ва Австриянинг “dreiD.at filmproduction GmbH” компанияси лойиҳалар раҳбари Б. Бауманн билан учрашув ўтказилди.

Кинокомпания Марказий Осиё мамлакатлари тўғрисида махсус ҳужжатли фильм суратга олишни режалаштирмоқда. Иқлим ўзгариши таъсирида сув масаласи минтақа давлатлари учун ҳам тобора муҳим аҳамият касб этаётганини инобатга олиб, лойиҳани «Помир – Осиё юраги» деб номлашга қарор қилинган. Ҳужжатли фильм икки қисмдан иборат бўлади. Унинг 52 дақиқа давом этадиган Ўзбекистонга тегишли қисмига «Ҳаёт учун сув» деб ном бериш мўлжалланган. Ушбу қисмда, шунингдек, Ўзбекистоннинг бетакрор маданий мероси, кўҳна меъморий обидалари ва халқ амалий санъатига ҳам эътибор қаратилади ва қизиқарли маълумотлар берилади.

Учрашувда Ўзбекистонда ўтадиган тасвирга олиш ишлари масаласи муҳокама қилинди.

Киритилди: 14:44 26.09.2024. Ўқилди: 377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!