Бугун 30 март, 2024 йил, шанба

O'ZB

Марғилондаги бозор атайин ёқиб юборилганмиди?

Марғилондаги бозор атайин ёқиб юборилганмиди?

Марғилон шаҳридаги халқ тилида “ТП 3 бозор” номи билан танилган э нг атта озиқ овқат ва халқ хўжалиги моллари савдосига ихтисослашган бозор бугун тунги соат 2:00 дантонги 5:00 гача ёниб кул бўлгани ҳақида хабар бергандик.

"Халқ сўзи онлайн"нинг ёзишича, ёнғин содир бўлаётган вақтда бозор атрофини ички ишлар органлари ходимлари ҳалқа шаклида ўраб олган. 8 та ёнғин ўчириш машиналари ёнғинни тонгача бартараф эта олмаган. Ҳудудда минга яқин савдогарларнинг моллари ёниб кул бўлган.

Норасмий маълумотларга қараганда,бу бозор собиқ тракторларни таъмирлаш заводи биноларида жойлашган. Ҳеч бир бино махсус бозор учун мўлжаллаб қурилмаган.Ўша пайтларда заводнинг ҳамма ускуналари кесилиб сотиб юборилган ва ўрнига бошқа ёнган комбинат бозори кўчириб келинган эди. Комбинат бозори ҳам худди шундай собиқ “Ип йигирув комбинати” биносида жойлашган эди. У ерда ўша пайтларда халқ қаршилиги билан озиқ овқат савдосини йўқотиша олмагач, бугунгидек у ерда ҳам ёнғин чиқарилган. Тасодифми ёки атайин қилинганми, буниси қоронғу. Лекин савдогарлар тарихда бўлгани каби мунтазам қаршиликлар жараёнида ёнғин келиб чиққан.

Бозордаги ёнғин сабаблари ва оқибатлари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумотлар йўқ.

Киритилди: 17:33 10.06.2019. Ўқилди: 2576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!