Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Мансур лашкари": толиблар Афғонистоннинг шимолий чегарасига спецназ юборди

"Мансур лашкари": толиблар Афғонистоннинг шимолий чегарасига спецназ юборди

Толиблар Балх провинцияси маркази Мозори-Шариф шаҳрида хавфсизликни таъминлаш мақсадида фаолият юритадиган махсус бўлинмани ташкил этди. Бу ҳақда Tolo News телеканали маҳаллий хавфсизлик кучларига таяниб хабар бермоқда.
Таъкидлаш жоизки, Балх провинцияси Афғонистон шимолида жойлашиб, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон билан чегарадош саналади. Тахминларга кўра, 500 мингга яқин киши истиқомат қиладиган Мозори-Шариф шаҳри муҳим савдо-транспорт узели саналади.
"Бу Ислом амирлиги (толиблар сиёсий тизими номи – таҳр.) махсус кучлари", - деб хабар қилади телеканал, Балх провинцияси хавфсизлик хизмати раҳбари Абдулхай Абедга таяниб.

Бўлинма "Мансур лашкари" номини олган. Қайд этилишича, янги таркиб топган бўлинманинг асосий вазифаси Мозори-Шарифда ортиб кетган жинотячиликка қарши курашиш бўлади.
Куч тузилмалари махсус ўқувлардан ўтишган, улар яхши қуролланган. Шу билан бир вақтда улар ихтиёрида бўлган қурол ва ҳарбий техниканинг каттагина қисми Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилгани маълум.

Афғонистондаги вазият ўтган йили июнь ойида америка қўшинлари чиқарилиши фонида зиддийлашган эди. Август ойининг ўрталарига америка қўшинлари чиқарилгач, толиблар барча йирик шаҳарлар ва чегара ўтиш қисмларини эгаллаб олдилар.
Бир вақтнинг ўзида жангарилар чегарадош мамлакатлар, жумладан, Марказий Осиёнинг постсовет республикаларига бостириб кириш ниятида эмаслигини кафолатлаган эди.
Шундан сўнг Афғонистонда янги ҳукумат ташкил топгани эълон қилинди.
Мамлакат президенти Ашраф Ғани ўзидан ваколатларни сокит қилди ва республикани тарк этди.

Киритилди: 17:11 20.10.2021. Ўқилди: 4019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!