Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Манчестер Сити" "Реал" қизиқиши фонида Родри бўйича қарор қабул қилди

"Манчестер Сити" "Реал" қизиқиши фонида Родри бўйича қарор қабул қилди

Айтишларича, "Реал" "Манчестер Сити"дан ярим ҳимоячи Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадрид клуби "Олтин тўп" соҳибига 150 миллион евро атрофида маблағ ажратишга тайёр.

Инсайдер Дин Жонс TEAMtalk’га "Манчестер Сити" Родрини сотишни режалаштирмаётгани ҳақида маълум қилди. "Шаҳарликлар" таркибида ҳамон испаниялик футболчини муҳим футболчи сифатида кўришмоқда ва унинг трансфери бўйича ҳеч қандай таклифни кўриб чиқишмоқчи эмас.

Родри 29 ёшда, унинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Родри "шаҳарликлар" сафида жами 272 та ўйин ўтказиб, 26 та гол ва 32 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Киритилди: 19:01 07.10.2025. Ўқилди: 977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!