Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U23 Осиё кубогида чорак финал жуфтликлари аниқ бўлди

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U23 Осиё кубогида чорак финал жуфтликлари аниқ бўлди

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида бугун "D" гуруҳи вакиллари сўнгги тур ўйинларини ўтказишди. Гуруҳ пешқадамлари Саудия Арабистони ва Япония терма жамоалари навбатдаги ғалабани қўлга киритишди.

Саудияликлар "Локомотив" стадионида бўлиб ўтган Бирлашган Араб Амирликларига қарши баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Натижада Саудиянинг очколари 7тага етди ва гуруҳ ғолибига айланди.

"Кунчиқар юрт" жамоаси эса Тожикистонга қарши "Бунёдкор" стадионида тўп тепиб, 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Япония ҳам якунда 7 очко тўплади, аммо тўплар фарқига кўра гуруҳда 2-ўринни банд этди.

U23 Осиё кубоги, чорак финал жуфтликлари:
11 июнь
18:00. Австралия - Туркманистон
21:00. Ўзбекистон - Ироқ
12 июнь
18:00. Жанубий Корея - Япония
21:00. Саудия Арабистони - Вьетнам

Ўзбекистон - Ироқ жуфтлиги ғолиби ярим финалда Жанубий Корея - Япония жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.

Ярим финал
15 июнь
18:00. Австралия/Туркманистон - Саудия Арабистони/Вьетнам
21:00. Ўзбекистон/Ироқ - Жанубий Корея/Япония

3-ўрин учун ўйин
18 июнь

Финал
19 июнь

Киритилди: 21:23 09.06.2022. Ўқилди: 4570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!