Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Малика"да Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказилди. 7 киши ушланди, 1 киши қидирувда

"Малика"да Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказилди. 7 киши ушланди, 1 киши қидирувда

Интернет тамроғидаги бир қатор ахборот манбааларида вояга етмаган М.Ж.нинг онаси томонидан қилинган мурожаат тарқалди, унда аёл 16 ёшли вояга етмаган ўғли “Малика” савдо комплексида бўлган жанжалда гўёки Миллий гвардия ходимини ёнини олганлигини, шунда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари ўғлини ушлаб, уриб-дўппослаганлигини айтиб ўтган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Муқаддам, 31 январь куни тахминан соат 21.00 ларда, Юнусобод тумани Истиқлол кўчасида турган, юридик шахсга тегишли бўлган «Дамас» русумли автомобилдан номаълум шахслар 25 миллион сўмлик мулкни ўғирлаган. Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (“Ўғирлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида гумон қилинувчилар аниқланиб ушланган. Улардан бири 19 ёшли Аурилло А. қамоққа олинган, 22 ёшли Альфреда Г.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда. 16 ёшли М.Ж. вояга етмаганлиги инобатга олиниб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси танланган, гарчи ўғирланган буюмларнинг кўп қисми М.Ж.нинг яшаш жойида аниқланган ва олиб қўйилган бўлсада.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 9 февраль “Малика” савдо мажмуаси ҳудудидаги ҳолат содир бўлган, гувоҳларнинг сўзларига кўра М.Ж. унда фаол иштирок этган. Шу куни тахминан соат 16.20 ларда Шайхонтоҳур туманидаги “Малика” савдо мажмуаси ҳудудида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва Миллий Гвардия бошқармаси ходимларига 17 ёшли Хожиакбар С. ва Азизбек А.лар мурожаат қилиб, Азизбек сотмоқчи бўлган телефонни олиб қўйган шахсларга чора кўришларини сўраган.  

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жабрланувчиларнинг сўзига кўра гумон қилинувчини ушлаганида, бир нечта фуқаролар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларга ўз хизмат вазифасини бажаришига тўсқинлик қилиб, Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (“Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”) ва 277-моддаси (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жанжалда иштирок этган шахслар аниқланиб, қонуний тартибда ушланган. Улар 26 ёшли Абдулазиз Э., 20 ёшли Абдулазиз Т., 24 ёшли Саидрасул Х., 40 ёшли Боходир И., 32 ёшли Исмоил М., шунингдек вояга етмаганлар Д.М. ва М.Ж.лар. шунингдек яна бир шахснинг 25 ёшли Г.Ш.нинг қаердалиги аниқланмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жанжалнинг барча иштирокчиларини аниқлаш ва ушлаш чораларини кўраётган бир вақтда, вояга етмаган М.Ж. яна гумон қилинувчи сифатида ички ишлар органлари ходимлари эътиборига тушади. Яъни, 16 февраль куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 28 ёшли Зибогул А. ариза билан мурожаат қилиб, у таъмирлаш учун олиб борган телефонини олиб қўйган шахсга нисбатан чора кўришни сўраган. Аниқланишича, Зибогул А. телефонини таъмирлашдан сўнг қайтариб беришини сўраганида, телефонини олган шахс унга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи 1-сонли Республика Клиник шифохонасига тиббий ёрдам учун мурожаат қилган. Кузатув камераларидан олинган тасвирларда аёлга тан жароҳати етказиш ҳолатлари акс этган ва аёл унга тан жароҳати етказган 16 ёшли М.Ж.ни таниб олган. 

18 февраль куни 16 ёшли М.Ж.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. 2 март куни жиноят ишлари бўйича апелляция суди томонидан М.Ж.нинг онаси томонидан берилган аризага асосан қамоқ эҳтиёт чораси озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.

Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қўзғатилган ўғирлик факти билан боғлиқ жиноят иши, шунингдек юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан қўзғатилган жиноят ишлари Шайхонтоҳур тумани прокуратурасига ўрнатилган тартибда бирлаштириш учун юборилган.

Шунинг учун, 16 ёшли М.Ж. тергов идоралари томонидан гумон қилинувчи сифатида жалб қилиниб унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган бўлишига қарамасдан, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бир вақтда яна жиноят содир этаётганлигини инобатга олиб, унга нисбатан 2 март куни яна қамоқ эҳтиёт чораси танланган.

Бугунги кунда 16 ёшли М.Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (“Ўғирлик”); 219-моддаси 1-қисми (“Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”); 277-моддаси 3-қисми “а” ва “г” бандлари (“Безорилик”); 168-моддаси 2 ва 3-қисмлари (“Фирибгарлик”)да кўрсатилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда. Тергов идоралари томонидан 16 ёшли М.Ж.нинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. Тергов давом этмоқда. 

Киритилди: 14:39 04.03.2021. Ўқилди: 4434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!