Бугун 24 май, 2019 йил, жума

O'ZB

Малайзияда 111 мактаб ёпилди, бунга сабаб ўқувчиларнинг ҳаводан заҳарланиши бўлган

Малайзияда 111 мактаб ёпилди, бунга сабаб ўқувчиларнинг ҳаводан заҳарланиши бўлган

Малайзияда 100 дан ортиқ мактаблар токсик чиқиндиларни дарёга ташланиши оқибатида юзлаб одамлар, жумладан, болаларнинг заҳарланишидан кейин вақтинчалик ёпиб қўйилди.

Ўтган ҳафтада жанубий Жоҳор штатининг Пасир Гуданг шаҳри яқинида юк машинаси томонидан ташлаб кетилган чиқиндилардан тарқалган зарарли газнинг атрофга тарқалиши оқибатида, ўша атрофда яшовчи аҳоли орасида ошқозон ичак ва кўнгил айниши касалликлари кузатилган, дея тахмин қилинмоқда.

Бернама ахборот агентлигининг тарқатган хабарларига кўра, кўпчилиги ўқувчилардан иборат бўлган 500 га яқин киши заҳарли ҳаводан нафас олиши оқибатида касалхоналарга ётқизилган.

Ушбу тарқалган газнинг қайси тури эканлиги ҳали аниқланмаган.

Таълим вазири Масзли Малик дастлаб чоршанба куни бу ҳудудда 43 та мактабни ёпишга буйруқ берган эди, аммо кейинчалик бу кўрсаткич икки баробарга ошганини эълон қилди.

Manba: uza.uz

Киритилди: 20:45 14.03.2019. Ўқилди: 582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!