Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Малайзия кинокомпанияси Хоразм ҳақида телесериал суратга олади

Малайзия кинокомпанияси Хоразм ҳақида телесериал суратга олади

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов  Aquila Emas кинокомпанияси директори Моҳд Исо билан Ўзбекистон ҳақида фильм ва видеороликлар туркумиини суратга олиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди. 

Маълумот учун, 2005 йилда асос солинган Aquiula Emas теле ва радиокомпаниялар буюртмаси асосида махсус видео, аудиороликлар ҳамда фильмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади. 2015 йилда ушбу бренд Бухоро вилоятида Fajar Di Bukhara(“Бухорода тонг”) бадиий фильмини суратга олган эди.

Мазкур ижод маҳсули Малайзия, Сингапур, Бруней ва Индонезия телеканалларида трансляция қилинган. Эътиборлиси, Anugerah Telenovela Award 2015 нуфузли мукофотига ҳам лойиқ кўрилган.

Музокаралар чоғида Малайзия томони республикада замонавий киноиндустрия ривожи, шунингдек, хориж компанияларига Ўзбекистонда маҳсулотлар яратиш учун имтиёзлар берилаётганини юқори баҳолади.

Якунда 2019 йил октябрь ойида Моҳд Исонинг мамлакатимизга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди. Мазкур сафар чоғида Хоразм вилояти ҳақидаги 26 серияли янги телесериал, қолаверса, ҳужжатли-хронологик, хусусан, Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари ҳақида фильмлар суратга олиш, Малайзиянинг машҳур телеканаллари буюртмасига биноан юртимиз сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги ноёб шоу(travel show)ни тайёрлаш масалалари кўриб чиқилади.

Киритилди: 22:45 19.08.2019. Ўқилди: 1488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!