Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Макгрегор мағлубияти ҳақида: "Оёғим тўлиқ ишдан чиқди"

Макгрегор мағлубияти ҳақида: "Оёғим тўлиқ ишдан чиқди"

Конор Макгрегор жангдан кейинги фикрларини билдирди: 

“Оёғим тўлиқ ишдан чиқарилди. Ҳимояланганда ҳам оғриқ кучли бўлди. Дастин эса зўр уришди. Лоукик тепганида мураббийи унга ажойиб зарба деб бақирди. Ва мен ҳаёлимда - ҳа ростдан ҳам, деб ўйладим. Ҳеч қандай баҳонам йўқ. Дастин феноменал ўйин қилди. Мен эса хужумга шошдим, вазиятга мослаша олмадим. Бу аччиқ дори ва уни ютиб юборишим керак. Мен йўлини топаман, тикланаман ва олдинга юришда давом этаман. Услублар жангнинг пойдевори, менда ҳали кўп яхши услубий вариантлар бор. Дастин билан трилогияга эса умуман бошқа ёндошув билан чиқаман”. К.Макгрегор. 

Конорни мағлубиятлар тарбияламоқда. Аслида у ТОП жангчи, лекин машҳурлик чўққисида тили чегара билмади. Ортиқча гаплар эса доим жавобини топади. Шу юкдан қутилиб, услубни эмас руҳий босим қуролларини алмаштирса ўйлайманки яна қайта олади. 

Киритилди: 18:10 24.01.2021. Ўқилди: 4830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!