Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мағлубиятсиз одимлаётган проф боксчимизнинг кейинги жанги камар учун бўлади

Мағлубиятсиз одимлаётган проф боксчимизнинг кейинги жанги камар учун бўлади

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Сирочбек Исмоиловнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум.

Boxrec порталида келтирилишича, 24 яшар ҳамюртимиз 25 октябрь куни Корея Республикасининг Сеул шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшоми доирасида рингга чиқади. Унга ўша куни мезбон юрт вакили Жунг Мин Хо рақиб бўлади. Жанг енгил вазн тоифасидаги Oriental and Pacific Boxing Federation камари учун ўтказилади.

Маълумот учун, Андижонда туғилган Исмоилов ҳозиргача 10 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 32 ёшли Жунг Минг Хо ҳисобида эса 19 та ғалаба, 5 та мағлубият ва 2 та дуранг бор.

Шунингдек, Сеулдаги бокс оқшомида яна бир вакилимиз — Шаҳзодбек Шаробиддинов (7-2-0) Филиппин вакили Марк Энтони Геральдога (40-14-3) қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 23:25 14.08.2025. Ўқилди: 1104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!