Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Магистрликка даъвогар 8 нафар талаба имтиҳондан четлаштирилди

Магистрликка даъвогар 8 нафар талаба имтиҳондан четлаштирилди

Магистратура таълим йўналиши бўйича мутахассислик (ихтисослик) фанларидан кириш имтиҳонлари график асосида 13-17 август кунлари 2 сменада, эрталаб соат 8.00 ҳамда кечки соат 16.00да ўтказилиши белгиланган.


Андижон давлат университетининг Педагогика институти биносида 6 та магистратура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонларининг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида имтиҳон жараёнлари ўтказиладиган ҳудудларга видеокузатуви камералари ўрнатилди.

- Имтиҳон жараёнлари узликсиз “imtixon.edu.uz” платформаси орқали онлайн намойиш этиб борилди, - дейди Андижон давлат университети проректори Рустамжон Муллажонов. – Бундан ташқари, имтиҳон топширувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари жалб этилди. Имтиҳон жараёнларида карантин тартиб-қоидаларига тўла амал қилинади.


Биринчи куни имтиҳон топшириши режалаштирилган 420 нафар талабгордан 373 нафари имтиҳонда қатнашди, 97 нафари номаълум сабабларга кўра иштирок этмади. Шунингдек, 8 нафар абитуриент имтиҳон жараёнлари вақтида таъқиқланган воситалар (телефон, шпаргалка, турли алоқа воситалари)дан фойдалангани учун тегишли далолатнома тузилиб, имтиҳондан четлаштирилди, 15 нафар абитуриент эса кеч қолиб келганлиги учун имтиҳонларга қўйилмади.

Киритилди: 16:32 15.08.2021. Ўқилди: 1976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!