Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мадримов, Жалолов ва Аҳмадалиев Дмитрий Биволни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ар-Риёд шаҳрига боради

Мадримов, Жалолов ва Аҳмадалиев Дмитрий Биволни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ар-Риёд шаҳрига боради

Саудия Арабистонида 12 октябрь куни ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Артур Бетербиев (WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби) ва Дмитрий Бивол (WBA камари соҳиби) жанг қилади.

Собиқ жаҳон чемпионлари Исроил Мадримов ва Муроджон Аҳмадалиев, шунингдек, икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Дмитрий Биволни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ар-Риёд шаҳрига боради.

Эслатиб ўтамиз, Бетербиев ва Бивол 1 июнь куни тўқнаш келиши лозим эди, бироқ Артур жароҳат олгани боис, жанг қолдирилганди. Натижада, Бивол Малик Зинадга қарши жанг қилиб, уни 6-раундда нокаутга учратди.

Бивол 23 та жангининг 23 тасида ғалаба қозонган (12 таси нокаут билан). Бетербиев ҳам 20 та жангининг барчасида зафар қучган.

Киритилди: 09:51 10.10.2024. Ўқилди: 974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!