Қутқарувчилар вайроналар остида қидирув ишларини давом эттирмоқда, деб хабар беради BBC.
Бу ҳақда AFP агентлиги Мадрид мэри Хосе Луис Мартинес-Альмейдага таяниб хабар беришича, икки киши бедарак йўқолган.
Мадриднинг сайёҳлик марказидаги Пласа-Майор яқинида таъмирланаётган бино сешанба куни ярим тунда қулаб тушди. Мадрид мэрияси камида учта киши жароҳат олганини маълум қилди.
Шаҳар мерияси сайтида ёзилишича, илгари офис сифатида фойдаланилган олти қаватли бино меҳмонхонага айлантирилган.