Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Лула президенти Трампдан Бразилия товарларига 40 фоизлик бождан воз кечишни сўради

Лула президенти Трампдан Бразилия товарларига 40 фоизлик бождан воз кечишни сўради

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқоти чоғида Бразилия товарларига 40 фоизлик бождан воз кечишни сўради.

Бу ҳақда Бразилия ҳукумати маълум қилди.

"Бразилия президенти суҳбатни 2019 йилда икки йирик Ғарб демократияси ўртасида мавжуд бўлган дўстона муносабатларни тиклаш имконияти сифатида баҳолади. У Бразилия АҚШ билан товар ва хизматлар савдосида ижобий сальдога эга бўлган учта G20 давлатидан бири эканлигини эслатди. Лула да Силва шунингдек, Бразилия товарларига нисбатан 40 фоизлик бождан воз кечишни ва Бразилия товарларига нисбатан чеклов чораларини бекор қилишни сўради".

Трамп Давлат котиби Марко Рубиога Бразилия вице-президенти Жералд Алкмин, ташқи ишлар вазири Мауро Виейра ва молия вазири Фернандо Хаддад билан бу борада музокаралар ўтказишни буюрди.

Икки давлат раҳбарлари яқин келажакда шахсан учрашишга келишиб олдилар ва Малайзиядаги АСЕАН саммитида учрашиш имконияти, Трампнинг Белендаги COP30даги иштироки ва Лула да Силванинг АҚШга ташрифи каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Киритилди: 09:45 07.10.2025. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!